• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 6 июля 2022

Самарқандда ўқув маркази ўқувчилари ўзаро муштлашишди

Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

323
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир нечта эркаклар кўчада муштлашишгани акс этган видео тарқалди. Самарқанд вилояти ИИБ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, 2022 йилнинг 5 июль куни 19:30 ларда Самарқанд шаҳрининг Даҳбед кўчасида жойлашган ўқув марказларидан бирининг бир гуруҳ ўқувчилари ўртасида юзага келган келишмовчилик оқибатида жанжал юзага келган.

Ҳодиса жойга ИИБ ходимлари етиб келган ва жанжал бартараф этилиб, фуқаролар ҳудудий ИИБга олиб келинган. Ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Ҳозирда Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

323
0