Поиск
RUUZ

Общество

KIA Motors Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ниятида

Қайд этилишича, KIA ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, моделлар доирасини кенгайтирмоқчи.

143views0replies
0

KIA

Жанубий Кореянинг KIA Motors компанияси Ўзбекистонда моделлар ассортиментини кенгайтириш ва автомобил ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ниятида. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва KIA Russia&CIS ҳамда МДҲ президенти Сан Гвон Жонг ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича маълум бўлди. 
Учрашувда қайд этилишича, Жиззахдаги заводда йирик тугунли усулда автомобиль йиғиш бўйича KIA билан қўшма лойиҳанинг биринчи босқичнинг қиймати 12,6 млн долларни ташкил этди.
Корхонада 250 мутахассис иш билан таъминланган ҳамда KIA, Renault ва Lada автомобиллари йиғилмоқда. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 25 минг машинани ташкил этади. Завод ишга туширилгандан буён 6 мингдан зиёд автомобиль ишлаб чиқарилди.
Шунингдек, KIA брендининг 8 та модели аллақачон Ўзбекистон бозорида тақдим этилган. Бироқ, учрашувда таъкидланганидек, моделлар доирасини кенгайтириш учун ҳам, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун ҳам катта имкониятлар мавжуд.
Музокаралар чоғида лойиҳа иккинчи босқичининг ишга туширилиши йиллик ишлаб чиқариш қувватини 100 мингта автомобилгача ошириши ва 3 мингта янги иш ўрни яратиши таъкидланди. Ишлаб чиқарувчининг режаларига кўра, маҳаллийлаштириш даражаси 30 фоизга етказилади, бу автомобилларнинг нархига ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, маҳаллий компаниялар билан ҳамкорликда бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.
143views0replies
0

Комментарии