Поиск
RUUZ

Происшествия

Жиззахда ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди

Damas ҳайдовчиси автомашинани бошқариб кетаётган вақтида ухлаб қолиши оқибатида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб "Ваз-2106" автомобилига бориб урилган.

131views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 4 июль куни соат 7:30 атрофида Янгиобод туманида Damas автомашинаси ҳайдовчиси автомобилни бошқариб кетаётганда ухлаб қолган ва қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 1999 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги "Ваз-2106" автомашинасининг йўлига чиқиб кетиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, содир бўлган ушбу ЙТҲ натижасида Damas автомашинасида бўлган 1987 йилда туғилган йўловчи оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.
Damas автомашинаси ҳайдовчиси турли тан жароҳатлари билан туман касалхонасига ётқизилган.
131views0replies
0

Комментарии