Поиск
RUUZ

Реклама

Hopshop компанияси истеъмолчиларнинг теледўконга бўлган шикоятлари ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Компания Hopshop теледўкони томонидан таклиф қилинадиган маҳсулот ва хизматлар сифатига бўлган ўнлаб шикоятлар ҳақидаги маълумотга муносабат билдирди.

201views0replies
0

Аввалроқ, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига кўрсатувлари маҳаллий телеканалларда трансляция қилинадиган Hopshop теледўконига шикоятлар билан 90 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушгани ҳақида хабар берган эдик. Hopshop компанияси ушбу вазиятга муносабат билдирди ва истеъмолчиларни ташвишлантирадиган саволларга жавоб берди.
– Компания қачондан бери бозорда фаолият юритади?
– Бу йил компания ўзининг тўрт йиллигини нишонлади. Шу вақт ичида 200 дан ортиқ иш ўринларини яратдик, теледўконнинг ўнлаб нашрлари чиқарилди, хорижий ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг минглаб маҳсулотлари сотилди. Масофавий савдо соҳасида, бу теледўкон бўладими ёки интернет-дўкон, асосий ютуқ – бу мижоз, ишчи ва ҳамкорларнинг ишончидир. Бусиз бозорда ишлаб бўлмайди, айниқса 4 йил давомида.
– Ростдан ҳам теледўконга норози мижозлар томонидан 90 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушдими?
– Бу компания номига 6 ой давомида келиб тушган мурожаатларнинг умумий сони, яъни ойига 15 та мурожаат. Ўн минглаб мамнун мижозлар орасида 90 нафар киши – бу ишимиздаги жуда яхши кўрсаткичдир. Ушбу мурожаатларнинг ҳар бири ўрганиб чиқилди ва компанияга йўналтирилмаган мурожаатлардан ташқари, ҳар бири бўйича мижозни қониқтирадиган қарор қабул қилинди.
– Hopshop'га бошқа теледўконлар мижозлари мурожаат қиладими?
– Мижозлар рекламада номи ва сайт манзилини кўрсатмайдиган бошқа теледўконларда харидларни амалга оширишади. Кейин эса ушбу сотувчиларни топа олмай, Hopshop'га мурожаат қилишади, чунки компания билан боғланиш учун бўлган маълумотлар очиқ тақдим этилган ва у очиқ ишлашни бошлаганларнинг биридир. Шунингдек, бошқа сотувчи ёки Telegram-каналлардан азият чеккан кишилар ҳам мурожаат қилишади.
– Telegram'да Hopshop бизнесини сохталаштирадиганлар борми?
– Telegram'да логотип ва номдан фойдаланиб, ўхшаш маҳсулотларни сотадиган сохта каналлар ҳар ой пайдо бўлади. Уларнинг маҳсулотлари кўпинча сифатсиз бўлади ва бу сотувчиларга жуда арзон нархларни ваъда қилишга имкон беради. Одамлар бунга алданиб, сотувчи картасига пул ўтказиб беришади ва расмдаги маҳсулотга мос бўлмаган буюмни олишади, баъзан эса Telegram-канал ёки гуруҳлар харидорлар пули билан умуман йўқ бўлиб кетади. Лекин, қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар шарофати билан, брендларда ўзларини ҳимоя қилиш имкони пайдо бўлди. Ўтган ой сохта маҳсулотларни сотиш учун бизнинг рекламамиз ва номимиздан фойдаланган каналларнинг бирининг эгасига қарши бўлган судда ишни ютиб чиқдик. Вазиятдан фойдаланиб, Интеллектуал мулк агентлигига кўрсатган ёрдами ва унумли иши учун миннатдорчилик билдирамиз.
– Бунақа мижозлар ҳам Hopshop'га шикоятлар билан келишадими?
– Ҳа, масалан, гуруҳ Hop@shop Online Savdo деб номланган бўлса. Ҳатто бундай ҳолатларда ҳам компания одамни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилади. Албатта, йўқотилган пулни қайтаришнинг иложи йўқ, чунки маҳсулот бизники эмас, лекин ходимларимиз ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича доимо маслаҳат беришади.
– Hopshop мижозларида ҳам шикоятлар бўлади, тўғрими?
– Албатта, ҳар бир сотувчида бўлгани каби бизда ҳам шикоятлар бўлади. Агар мижозга маҳсулот тўғри келмаган бўлса, ёки маҳсулот бузилиб қолса, мижозга маҳсулотни бошқасига алмаштириш, кафолат бўйича бепул таъмирлаш ёки маблағини қайтариб бериш таклиф қилинади. Бунинг учун мижоз шикоятлар бўлими билан боғланиши ва маҳсулотни Hopshop омборига юбориши керак. Маҳсулот омборга етиб борганидан кейин, мутахассислар экспресс-экспертиза ўтказишади ва ишлаб чиқаришда содир бўлган носозлик мавжудлиги тасдиқланса, маҳсулот алмаштирилади ёки маблағ қайтариб берилади. Ҳар бир мижоз билан масалани уни қониқтирадиган ечим билан ҳал қиламиз. Ҳеч бир масала эътиборсиз қолдирилмайди.
Яна бир муҳим масала – бу Hopshop'да харид амалга оширилганида, мижоздан ҳеч қачон пулни жисмоний шахс картасига ўтказиб бериш сўралмайди. Hopshop мижозлари пулни Click, Payme ва Paynet каби ҳамкорлар ёрдамида тўлов агрегатори орқали компаниянинг расмий ҳисобига ўтказишади.
– Шикоят келиб тушганидан кейин, ишда бирон нима ўзгарадими?
– Ҳа, шикоятлар компанияда маълум бир нарсани яхшилаш кераклигини тушунишга имкон беради. Масалан, ҳозирда янги Telegram-бот ишлаб чиқилмоқда, бот орқали мижоз кўплаб масалаларни автоном шаклда ҳал қилиши мумкин: етказиб бериш ҳолатини билиш, видео йўриқномани кўриш, зарур бўлганида маҳсулотни қайтариш ёки алмаштиришга онлайн ариза юбориш. Компания ҳар қандай вазиятни мижоз фойдасига ҳал қилишга ҳаракат қилади.
Hopshop теледўкони ҳақида
Hopshop – Ўзбекистондаги биринчи расмий теледўкон. Бозорда 2018 йилдан бери фаолият юритмоқда. Уй, боғ, соғлик ва гўзаллик учун бўлган маҳсулотларни тақдим этади. Контакт-марказлар соҳасидаги халқаро «Биллур гарнитура 2021» мукофотининг лауреати. «Йил бренди 2021» мукофотининг номзоди.
Реклама ҳуқуқлари асосида
201views0replies
0

Комментарии