Поиск
RUUZ

Политика

Путин Мирзиёевнинг Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш борасидаги чораларини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефонда гаплашишди.

233views0replies
0

Архиф фото / kremlin.ru

Бугун, 5 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат аввалида Россия президенти Ўзбекистон раҳбари томонидан Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилган қатъий чораларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Ўтган йил ноябрь ойида Москва шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашувда эришилган келишувларнинг амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Икки томонлама мулоқотлар ва ўзаро алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий йил бошидан ўзаро савдо ҳажми 35 фоизга ошди. Йирик инвестиция лойиҳалари ва маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурлари давом эттирилмоқда.
Минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди, бўлажак тадбирлар режаси, шу жумладан Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасидаги тадбирлар кўриб чиқилди.
233views0replies
0

Комментарии