• 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 5 июля 2022

Ўзбекистон ҳудудига Афғонистондан деб тахмин қилинган 5 та ракета келиб тушди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги воқеа юзасидан маълумот берди.

1214
0
Reuters

Баёнотда қайд этилишича, 2022 йил 5 июль соат 16:20 атрофида Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудда Афғонистон ҳудудидан учиб келган деб тахмин қилинган бешта ракета қулагани қайд этилди.

Снарядлар тушганда портлашлар содир бўлмаган, бунинг натижасида инсон қурбонлари ва вайронагарчиликлар кузатилмаган.

Термиз шаҳридаги “Мажнунтол” маҳалласида жойлашган тўртта хусусий уйга кичик зарар етган. Бешинчи снаряд футбол майдонидан топилган. Топилган снарядлар сапёр бирлиги томонидан зарарсизлантирилди.

Ҳозирда Ўзбекистоннинг ваколатли органлари Афғонистон томони билан биргаликда ушбу ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

1214
0