Поиск
RUUZ

Экономика

“Ўзбекнефтгаз” ва Озарбайжон “SOCAR” компанияси ҳамкорликни кенгайтириш бўйича йўл харитасини имзолади

“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбари Меҳриддин Абдуллаев “SOCAR” раҳбари Ровшан Нажаф билан музокара ўтказди.

257views0replies
0

“Ўзбекнефтгаз” АЖ

Ўзбекистонга ташриф буюрган Озарбайжон Республикасининг нефть соҳасидаги “SOCAR” давлат компанияси президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси бўлган Ровшан Нажаф “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолияти билан танишди.
“Ўзбекнефтгаз” Аж Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев Ровшан Нажафга аввало ташрифи учун миннатдорчилик билдирди ҳамда Жамият фаолияти билан таништирди.
Учрашув давомида нефть-газ соҳасида истиқболли ҳамкорлик ва лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли натижалари муҳокама қилинди.
Дастлаб томонлар қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг бугунги ҳолатини муҳокама қилдилар ва уларни жадаллаштириш механизмларини кўриб чиқдилар.
Хусусан, имзоланган қўшма “Йўл харита”лари ва келишувларнинг ижроси жараёнига эътибор қаратилди. Учрашувда томонлар нефть-газ ва кимё саноатида лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш хусусан, технологиялар ва профессионал тажриба алмашиш имкониятларига ҳам алоҳида тўхталиб, лойиҳаларни биргаликда ўрганиш бўйича дастлабки келишувга эришдилар.

Шунингдек, учрашув давомида “SOCAR” ходимларини жойларга чиқиб “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг газ-кимёси соҳасидаги муваффақиятли тажрибаси билан таништириш, ва “SOCAR” компанияси кўмагида Ўзбекистон Республикаси нефть-газ ва нефть-газ-кимё маҳсулотлари экспорт салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Якунида томонлар раҳбарлари бир-бирларига доимий қўллаб-қувватлаш ва компаниялар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратганликлари учун миннатдорчилик билдирдилар.
Маълумот учун: Озарбайжон Республикасининг Давлат нефть компанияси (Озарбайжон Республикасининг Давлат нефть компанияси, қисқартирилган “SOCAR”) нефть ва газни қазиб олиш, қайта ишлаш, транспортировка қилиш, нефть ва нефть маҳсулотларини ички ва халқаро бозорларда сотиш, нефть ва газ қувурларини қуриш ва улардан фойдаланиш билан шуғулланади.
257views0replies
0

Комментарии