Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда пиёдани бир машина уриб, иккинчиси босиб кетди

42 ёшли фуқаронинг ўлими билан тугаган ЙТҲ юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

745views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йилнинг 5 июль куни соат 00:05 ларда Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида1979 йилда туғилган З.Ю. Hyundai Santa Fe'да ҳаракатланиб, белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Зарба натижасида, пиёда йиқилган ва бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи 1983 йилда туғилган М.Х. бошқарувидаги Toyota русумли автомашина тагида қолиб кетган.
Натижада пиёда, 1980 йилда туғилган В.С. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
745views0replies
0

Комментарии