Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда жинсий алоқа қилиш истагида келган қиз пичоқланиб ёқиб юборилди

Ташландиқ жой аёлларга мос келмаслигини айтиб йигитлар билан жанжаллашиб қолганлиги сабабли қотиллик юз берган.

1814views0replies
0

Видеодан кадр

Самарқандда икки нафар йигит жинсий алоқа қилиш учун келган икки нафар аёлнинг бирини пичоқлаб ўлдирди.
Аниқланишича, йигитлар қизларни танишлари орқали топишган, танишишган, улар билан очиқчасига жинсий алоқа қилиш учун таклиф қилишган. Аёллар жинсий яқинлик қилиш истагида йигитлар айтган манзилга келган. Икки аёл айтилган манзилга келгач, у ердаги ташландиқ жой уларга мос келмаслигини айтиб жанжаллашиб қолишган.
Йигитлардан бирининг суд мажлисида айтишича, марҳума йигитнинг онасидан ҳақорат қилганлиги сабабли жанжал давомида уни пичоқлаган.
Спиртли ичимлик таъсирида бўлган йигитлар жиноят фош бўлишидан ва ушбу жинояти учун қамалишидан қўрқиб, марҳуманинг шеригига пичоқни ушлатиб, у билан дугонасини пичоқлашига мажбурлаган.
Маишатпараст йигитлар икки енгил табиат қиздан бирининг жони узилмаганини билгач, автомашинадан тушириб, ариқ ёқасига олиб боради. Автомашинадаги кўрпача ва ёстиқларни қизнинг устига ташлаб, из қолдирмаслик мақсадида қизни ёқиб юборган.
Суд ҳукмига кўра, қотилликни содир этган жиноятчилар 19 йилга қамоқ жазоси тайинланди. Унинг шеригига эса 17 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
1814views0replies
0

Комментарии