Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда эркак ёш болани жисмоний оғритиб, қўполлик билан массаж қилди

ССВ ҳолат юзасидан суриштирув ўтказган. Аниқланишича, массаж муолажасини бажарган шахс бу йўналишда ҳеч қандай малака тоифасига эга бўлмаган.

1078views1replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги 38-оилавий поликлиникада ёшли болани жисмоний оғритиб, тиббиёт талабларига мутлақо мос бўлмаган уқалаш муолажаси амалга оширилаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан ССВ Матбуот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, видеолавҳадаги уқалаш сеанси Чилонзор туманидаги 38-оилавий поликлиникада эмас, балки ушбу муассаса биносининг хусусий корхонага тегишли бўлган қисмидаги хоналардан бирида амалга оширилган.
Массаж муолажасини бажарган шахс Б.З. билан суҳбатда у мазкур фаолият билан шуғулланиш учун тегишли рухсатнома ва сертификатга, қолаверса, физиотерапия йўналишида диплом ва малака тоифасига эга эмаслигини маълум қилган.
Шу боис Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган.
Шунингдек, болалар ортопедияси бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Аҳрорбек Жўраевнинг айтишича, бундай ҳолатларда (видеодаги) уқалаш муолажасидан сўнг пайлар жароҳатланиши ва ҳатто суяклар синиши кузатилиши мумкин.
“Видеолавҳадаги хатти-ҳаракатларга келсак, бу тиббий уқалаш муолажаси стандартларига мутлақо тўғри келмайди. Гап инсон, айниқса, жондан азиз фарзандларимиз саломатлиги ҳақида кетар экан, бу каби ҳолатларга асло кўз юмиб бўлмайди, деган фикрдаман”, - деган илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Муротжан Салиев.
1078views1replies
0

Комментарии