Фарғонада Профилактика инспектори пора сифатида балиқ олаётгани айтилган видеохабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати муносабат билдирди.
Ҳозирда ушбу ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан назоратга олинган ва видеотасвирда келтирилган ходимларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
"Текширув якунига кўра ҳолатга ойдинлик киритилиб, прокуратура органларига тақдим қилинишини маълум қиламиз", дейилади муносабатда.