Поиск
RUUZ

Общество

Корея Тошкентдаги “Сеул” боғини реконструкция қилишни режалаштирмоқда

Сеул мэрияси “Дўстлик” боғининг ҳудудида жойлашган “Сеул” боғини реконструкция қилиш ва уни янги ускуналар билан қўшимча жиҳозлашни Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари билан муҳокама қилди.

190views0replies
0

gh.uz

Тошкентдаги “Сеул” боғини реконструкция қилинади. Бу ҳақда 2022 йилнинг 4 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Фахриддин Давруков Корея Республикасининг элчихона маслаҳатчиси Куч Чан Хён бошчилигидаги делегация билан учрашувда маълум қилинди.
Қайд этилишича, Сеул мэрияси “Дўстлик” боғининг ҳудудида жойлашган “Сеул” боғини реконструкция қилишни, шу жумладан, уни янги ускуналар билан қўшимча жиҳозлашни режалаштирган.
Лойиҳа устида ишлаш учун мэрия консалтинг компаниясини жалб этган бўлиб, унинг мутахассислари боғни кўздан кечириб, лойиҳанинг устувор йўналишларини ва ўз мулоҳазаларини Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти билан муҳокама қилишди.
Мулоқот давомида ҳоким ўринбосари хўжалик масалалари бўйича ҳам (ёритиш, суғориш, черепица, сув ҳавзаси учун фильтрлар), боғдан самарали фойдаланиш, корейс маданиятини тарғиб этишга қаратилган маданий ва кўнгилочар тадбирлар, акциялар ва бошқаларни ўтказиш юзасидан ҳам қатор таклифларини билдирди.
Тарафлар боғни жиҳозлаш борасида келишиб, ундан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлади.
190views0replies
0

Комментарии