Поиск
RUUZ

Общество

Россия ўзбекистонлик талабаларга бепул таълим олиш учун квоталарни сезиларли оширади

Янги ўқув йилидан Россия ОТМларида ўзбекистонликлар учун квоталар сони ошади.

141views0replies
0

fondkarimov.uz

2022/2023 ўқув йилида Ўзбекистондан келган талабаларга бепул таълим олиш учун квоталар сони сезиларли даражада оширилади. Бу ҳақда “Россотрудничества” бошқармаси бошлиғи ўринбосари Павел Шевтсов Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари раҳбарияти ҳамда Тошкент шаҳридаги Рус уйи ходимлари ўртасидаги учрашувда маълум қилинди, дея хабар берди UzNews.uz’га “Россотрудничество”.
Учрашувда чет эллик абитуриентлар учун квоталар ва “Россия таълими. Тошкент-2022” ҳамда янги қўшма лойиҳалар яратиш ва Россия университетларининг мавжуд бепул дастурларини оммалаштириш муҳокама қилинган.
“Биз учун Ўзбекистон стратегик ҳамкор бўлиб, унга инсонпарварлик сиёсатининг кўплаб соҳаларида ёрдам беришга тайёрмиз. Масалан, биз ҳар йили Россия олий ўқув юртларига қабул қилиш учун квоталар сонини кўпайтирамиз, маҳорат дарсларини ўтказиш учун энг яхши ўқитувчи ва мутахассисларни таклиф қиламиз, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва янги кадрлар тайёрлашга ҳисса қўшамиз”, - деди Шевтсов.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда сўнгги бир йил ичида Россия томонидан белгиланган квоталар сони 405 тадан 750 тага кўпайди. Бугунги кунга келиб аризалар сони тақдим этилган ўринлар сонидан қарийб 3 баравар – 2124 тани ташкил этади.
141views0replies
0

Комментарии