• 12 447 сўм
    86.49
  • 14 546 сўм
    66.46
  • 146 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 447 сўм
    86.49
  • 14 546 сўм
    66.46
  • 146 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 4 июл 2022

Ўзбекистон чегарасида қолиб кетган 50 нафарга яқин қозоғистонликлар ватанга қайта олмаяпти — видео

Вазиятни имкон қадар тезроқ ҳал қилиш учун қўлимиздан келганини қиламиз — Қозоғистон ТИВ

461
0
Видеодан кадр

Ўзбекистон чегарасида бўлиб турган 50 нафарга яқин Қозоғистон фуқаролари уч кундан бери ўз ватанига қайта олмаяпти. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, вазият назорат остида. Бу ҳақда lada.kz хабар берди.

Қозоқларнинг позициясини бошқарма расмий вакили Aйбек Смадияров изоҳлади. 

"Бу ҳолат Ўзбекистондаги дипломатларимизнинг алоҳида назоратида. Ўзбекистон томони билан музокаралар олиб борилмоқда. Вазиятни имкон қадар тезроқ ҳал қилиш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Фуқароларимиз уч маҳал овқат билан таъминланган, улар билан доимий алоқада бўлиб турамиз", - бу ҳақда Қозоғистов ОАВ ТИВ вакилига таянган ҳолда хабар берди.

Чегарада қолиб кетган қозоғистонликларга кўра, иссиқ ва ҳолсизланиш болаларда иситмаси кўтарилишига сабаб бўлмоқда. Одамлар президентга видеомурожаат йўллашди.

461
0