• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 4 июля 2022

Нукусдаги намойишлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ҳокимиятни босиб олиш ёки Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

615
0
Telegram

1 ва 2 июль кунлари Нукусда бўлиб ўтган оммавий намойишлари бўйича Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми (ҳокимиятни босиб олиш ёки Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш ) ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда бугун, 4 июль куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда Бош прокуратура бўлим прокурори Аброр Маматов маълум қилди.

Қайд этилишича, жиноят иши юзасидан тергов ҳамда тезкор - қидирув тадбирлари Бош прокуратура раҳбарлигида тузилган ДХХ, Бош прокуратура, ИИВ, Миллий Гвардия масъул ходимларидан иборат тергов - тезкор гуруҳи томонидан олиб борилмоқда.

Тезкор - тергов гуруҳи фаолияти ҳамда тергов, тезкор - қидирув тадбирлари идоралараро тузилган алоҳида Штаб томонидан мувофиқлаштириб борилмоқда.

“Тезкор-қидирув ва тезкор-қидирув тадбирлари қонун ҳужжатларига қатъий риоя етилган ҳолда олиб борилади, қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлаш учун барча чоралар кўрилади”, - деди Aброр Маматов.

Маълумот учун, 159-моддаси 4-қисми билан айбланганлар ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгилаб қўйилган.

615
0