Поиск
RUUZ

Криминал

Олимпия захиралари коллежи ўқитувчиси ва жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси пора билан қўлга тушишди

Улар ушбу университетга танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

356views0replies
0

Бош прокуратура

Бош прокуратура ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Чирчиқ шаҳар Олимпия захиралари коллежи ўқитувчиси Ж.Б. ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси Э.А.лар фуқаро Ғ.ни ушбу университетга танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ахборот хизмати хабар берди.
Шу каби, Юқоричирчиқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.М. бошқа бир фуқаро Б.ни жисмоний тарбия ва спорт университетига танишлари ёрдамида ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
356views0replies
0

Комментарии