• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 4 июля 2022

Eвропа Иттифоқи Ўзбекистонга киберхавфсизликда ёрдам беради

Республика ва Интерпол ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш кўзда тутилган.

239
0
uzbekistan.ureport.in

1 июль куни Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари Европа Иттифоқининг терроризмга қарши кураш ва Марказий Осиёда хавфсизлик масалалари бўйича минтақавий маслаҳатчиси Франсуа Пуэлем билан видеоконференция режимида учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Суҳбат чоғида Европа Иттифоқи чегараларини бошқариш ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш дастурлари (BOMCA/CADAP) доирасида хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари салоҳиятини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди (LEICA).

Учрашув якунлари бўйича киберхавфсизлик соҳасида, хусусан, БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси ва Интерполнинг “Киберхавфсизлик ва янги технологиялар” қўшма дастури доирасида ҳамкорлик масалаларини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

239
0