Поиск
RUUZ

Общество

Тиббиёт ОТМларининг талабалари давлат тиббиёт ташкилотларида ҳақ тўланадиган стажировка қилишади — қонун лойиҳа

Шунингдек, Абу Али ибн Сино техникумларида тиббий хизматлар фаолиятига қараб бир йилдан уч йилгача ўқийдиган тиббиёт кадрлари тайёрланади.

75views0replies
0

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Тиббиётда юқори малакали кадрларни тайёрлаш, тиббий ва фармацевтика таълими ҳамда илм-фанини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Лойиҳага кўра, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт олий ва ўрта таълим муассасалари талабаларининг назарий ва амалий билимларини баҳолашнинг халқаро стандартларга асосланган малакавий имтиҳонларни ўтказиш IFOM (International Foundations of Medicine) тизими босқичма-босқич жорий этилади.
Бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг IFOM имтиҳонини биринчи ва иккинчи босқичларини аъло баҳоларга топширганларни магистратура ва клиник ординатурага имтиҳонсиз қабул қилинади.
Қайд этилишича, бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура талабаларининг тўлиқ амалиётда ўтиши таъминланади, бунда давлат тиббиёт ташкилотларида бир йиллик ҳақ тўланадиган стажировкадан ўтишади.
Шунингдек, бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура ва клиник ординатура мутахассисликларининг битирувчи босқич талабаларини йўлланма асосида тез тиббий ёрдам тизимларида шифокор бўлиб ишлашга рухсат берилади.
27 та тиббиёт коллежлари Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларига трансформация қилинади.
Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларида даволаш-профилактика муассасалари турлари ва даражасига қараб фаолият юритадиган, кўрсатиладиган хизматлар ҳажми, компетенцияларига асосланган ҳолда ўрта тиббиёт кадрларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйилади.
Бунда:
  • Ўқиш муддати бир йиллик тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаларида патронаж тизимини амалга ошириш, қишлоқ жойларида ҳар бир оилани ўрганиш, беморларни парваришлаш бўйича фаолият кўрсатиш учун “кичик тиббий ходим”, “тиббий-ижтимоий ходим”лар тайёраланади;
  • Ўқиш муддати икки йиллик бирламчи тиббиёт муассасалари - оилавий шифокорлик пунктлари, оилавий поликлиникалари, кўп тармоқли марказий поликликалар учун, тиббий бригадалари таркибида фаолият кўрсатадиган “умумий амалиёт ҳамшира” лар тайёраланади;
  • Ўқиш муддати уч йиллик шифохонлар (марказлар, клиникалар, диспансерлар, стационарлар, туғрук комплекслар ва ҳок.) тиббий хизмати учун “ихтисослашган хамшира”лар тайёраланади.
75views0replies
0

Комментарии