Поиск
RUUZ

Политика

"Намойишчилар ташқаридан бошқариляпти. Булар уларнинг ўйинига ўйнаяпти" — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистондаги намойишчилар ташқаридан бошқарилгани ва уларни жазо кутиб турганини маълум қилди.

106views0replies
0

president.uz

Бугун, 3 июль куни Шавкат Мирзиёев яна қайта Қорақалпоғистонга бориб, Нукус шаҳри Жекетерак маҳалласи аҳолиси билан учрашди.
"Фавқулодда ҳолат режими тинчликнинг кафолати. Халқимизнинг тинчлигини ҳаммамиз ўйлашимиз керак. Битта одам нобуд бўлса ҳам, халқ учун бу фожиа.
Тасаввур қилинглар, қўлларига милтиқ олган, Миллий гвардия ходимини отди, кеча тўнтарув қиламан деб армиямиз устига бостириб борди.
Бу нима деган гап? Ташқаридан бошқаряпти буларни. Булар уларнинг ўйинига ўйнаяпти. Биз бунга йўл қўймаймиз, кучимиз ҳам, қудратимиз ҳам бор, имкониятимиз бор. Қорақалпоғистонда тинчлик ўрнатамиз. Фақат у ноинсофларни ушлаб, қонун устуворлиги, жазо муқаррарлигини таъминлашимиз керак", - деди давлат раҳбари.
106views0replies
0

Комментарии