Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистондаги талабалар дунёдаги энг йирик 5 та заводлардан бири бўлган “Uzbekistan GTL”да амалиёт ўтамоқда

Ўзбекистон нефть ва газ-кимёси саноатининг тарихда биринчи синтетик GTL дизель маҳсулоти ишлаб чиқарилган “Uzbekistan GTL” заводи билан жамоатчиликка таништирилди.

237views0replies
0

“Ўзбекнефтгаз” АЖ

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “Uzbekistan GTL” заводи билан жамоатчиликни яқиндан таништириш мақсадида пресс-тур ташкиллаштирилди. Бу ҳақда пресс-турда қатнашган UzNews.uz мухбири маълум қилинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев ҳамроҳлигида журналист ва блогерлар Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳудудида жойлашган “Uzbekistan GTL” заводида бўлиб, заводдаги ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишди.
Бошқарув раиси мазкур воқеа республиканинг замонавий нефт-кимё ва нефт-газни қайта ишлаш саноати ривожида янги технологик босқич ҳисобланаши, ушбу кун Ўзбекистонда илк бор синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариши йўлга қўйилганлигига рамзий маънода тарихий куни ҳисобланашини маълум қилди.
Журналистлар ва блогерлар билан завод ҳудудида матбуот анжумани ташкил этилди. Қизғин муҳокамалар остида ўтган ушбу тадбирда бошқарув раиси журналистларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берди. Аввало бу маҳсулот харидиор эканлиги, нафақат маҳаллий корхоналар балки хорижий йирик корхоналарнинг қизиқиш билдириб, маҳсулотга харидор бўлаётгани айтиб ўтилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси 2022 йилнинг 29 июнь куни соат 7:30 да “Uzbekistan GTL” заводида Ўзбекистон нефть ва газ-кимёси саноатининг тарихда биринчи синтетик GTL дизель маҳсулоти ишлаб чиқарилгани ва илк маҳсулот олинганини, айнан ўша онлар Ўзбекистон нефт-газ саноати тарихи ўзига хос янгилик бўлганини билдирди.
Эришилган келишувларга кўра, 5 минг тонна миқдорида ишлаб чиқарилган синтетик дизелнинг биринчи партияси Навоий кон-металлургия комбинатига юборилиши маълум қилинди.
Бошқарув раиси юқори халқаро стандартларга жавоб берадиган GTL маҳсулотлари биринчи навбатда, республиканинг нефть маҳсулотларига, хусусан, дизел ёқилғиси ва керосинга, шунингдек, суюлтирилган газга бўлган ички эҳтиёжини қоплаш учун етказиб берилишини, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар юқори сифатли бўлгани учун экспорт қилиш имконияти ҳам мавжуд эканлигини айтиб ўтди. Бошқарув раиси журналист ва блогерлар орқали ушбу завод қурилишида қатнашган ва ҳозирда меҳнат қилаётган барчага ўз миннатдорчилигини изҳор қилди.
Бундан ташқари яна бир бор, заводнинг умумий майдони 135 га майдонни эгаллаши, заводда 4 хил турдаги ёқилғилар ишлаб чиқарилиши (авиакеросин, сиқилган газ, дизель, нафта), “Uzbekistan GTL” дунёдаги энг йирик 5 та заводлардан бири ҳисобланиши таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, заводнинг тантанали очилиш маросимида президент томонидан берилган топшириқлар ижросини амалда бажариш мақсадида талабалар амалиётни GTL заводида ўташлари тўла таъминланаётгани маълум қилинди.
Ўз навбатида, “Uzbekistan GTL” заводи эҳтиёжлари учун зарур бўладиган маҳсулотлар, бутловчи буюм, материаллар ҳамда саноат хизматларини маҳаллийлаштириш, маҳаллий корхоналар билан саноат кооперацияси алоқаларини ўрнатиш ишлари борасида ҳам маълумотлар берилди.
Эслатиб ўтамиз, заводида йилига 3,6 млрд. метр куб табиий газ қайта ишланиб, 1,5 млн тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Жумладан, 307 минг тн авиакеросин, 724 минг тн дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрланади, йилига умумий қиймати 1 миллиард АҚШ доллари ёки 12,8 триллион сўмдан ортиқ импорт ўрнини босувчи нефть маҳсулотлари ва углеводород хом ашёларини ишлаб чиқариш режалаштирилган.
237views0replies
0

Комментарии