Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда 2 нафар фарзанди бор аёл ўзини осиб қўйди

31 ёшли аёл хонадонидаги кийим илгичга аёллар рўмоли билан ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган. Прокуратура текширув бошлади.

431views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz’га хабар беришича, 2022 йил 27 июнь куни соат тахминан 04:30 ларда Тойлоқ тумани Боғизағон маҳалласи Самарқанд кўчасида яшаган 1991 йилда туғилган Г.И. ўзининг яшаш уйи меҳмонхонасида кийим илгичга аёллар рўмоли билан ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аниқланишича, Г.И. Тойлоқ тумани Боғизағон маҳалласида яшовчи 1989 йилда туғилган О.Х. билан 2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб, бирга яшаб келишган.
Қайд этилишича, турмушлари давомида 2 нафар 2019 ва 2021 йилда туғилган фарзанди бор.
Марҳуманинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати бўйича ўлим сабабини аниқлаш мақсадида унинг мурдаси суд-тиббий экспертиза текширувидан ўтказилган.
Шунингдек, ҳолат юзасидан тегишли идораларга хизмат текширувлари тайинланган.
431views0replies
0

Комментарии