Поиск
RUUZ

Происшествия

Фарғонада ЙТҲда 3 нафар 17-18 ёшли йигит ҳалок бўлди

“Правасиз” Nexia’ни бошқарган 17 яшар йигит дарахтга бориб урилган. Яна 3 нафар шу ёшдаги йўловчи касалхонага ётқизилган.

416views0replies
0

Видеодан кадр

Фарғона вилояти Боғдод тумани ҳудудидаги йўлда шу туманнинг Бекобод қишлоғида яшовчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 2005 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia’ни бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Натижада, машина йўл четидаги дарахтга бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида, ҳайдовчи ва машинада бўлган 2004 ва 2005 йилда туғилган икки нафар йўловчи вафот этган.
Бундан ташқари, автомобиль салонида бўлган 2004 йилда туғилган йўловчи чап оёқ синиши тан жароҳати билан, 2005 йилда туғилган яна бир йўловчи ўнг оёқ синиши тан жароҳати билан ва 2004 йилда туғилган йўловчи эса бош мия жароҳати билан касалхонага ётқизилган.
416views0replies
0

Комментарии