Алишер Усмонов Ўзбекистонга инвестиция киритиш учун энг қизиқарли йўналишларни айтди. Бу ҳақда Forbes нашрида мақола эълон қилинди.
“Пахтани қайта ишлаш, мева-сабзавот етиштириш, мамлакатнинг тоғ-кон ресурсларини ўзлаштириш, хусусан, рангли металл рудаларини қазиб олиш ва қайта ишлаш сармоя киритиш энг қизиқарли йўналишлардир”, - дейди Усмонов.
Тадбиркорнинг фикрича, ҳозир Ўзбекистонга сармоя киритиш учун қулай вақт.
“Мен ҳаммани бу ерга сармоя киритишга ундаганман. Мен актсиядор бўлган компаниялар бу ерда металлургия, семент ишлаб чиқариш ва телекоммуникация соҳаларига сармоя киритмоқда”, - дейди у.
Шунингдек, Усмонов Ўзбекистонга кўпроқ сармоя киритишини ва Ўзбекистонда топган барча пуллари Ўзбекистонда қолишини қўшимча қилди.