Поиск
RUUZ

Общество

Расман: Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрами куни аниқ бўлди

Президент “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

1351views0replies
0

UzNews.uz

2022 йил муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни шу йил 9 июль кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши томонидан қабул қилинган қарор инобатга олинган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни шу йил 9 июль, шанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.
Маълумот учун, ҳайит муносабати билан ўзбекистонликлар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олишади.
  • 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
  • 10 июль (якшанба) – одатий дам олиш куни;
  • 11 июль (душанба) – барча учун қўшимча дам олиш куни;
  • 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба)дан кўчирилган дам олиш куни.
1351views0replies
0

Комментарии