Поиск
RUUZ

Общество

Расман: 15 июлдан юридик шахслар учун электр ва газ нархлари кўтарилади

Нархларнинг ошиши аҳоли учун тарифларга таъсир қилмайди

822views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистонда аҳоли учун электр ва газ тарифлари нархлари ошмайдиган бўлди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
31 май куни “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали”га муҳокамага қўйилган эди.
Якунланган муҳокамага кўра, келиб тушган таклиф ва эътирозлар, мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилган. Таклифларнинг аксарият қисми аҳоли учун жорий қилиниши режалаштирилган "ижтимоий меъёр"лар бўйича бўлган.
иқиб белгилаш бўйича таклифлар келиб тушган. Қарор лойиҳаси бўйича аҳоли томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, ёқилғи-энергетика нархларини ўзгаришига оид Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган.
Қарор лойиҳаси билан 2022 йил 15 июлдан бошлаб:
Электр энергияси бўйича:
  • аҳоли учун 1 кВт соат электр энергияси нархи ўзгаришсиз, яъни — 295 сўм;
  • 1 кВт соат электр энергияси Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун — 800 сўм ҳамда қолган юридик шахслар учун — 600 сўм.
Табиий газ бўйича:
  • аҳоли учун 1 куб м табиий газ истеъмоли нархи ўзгаришсиз яъни — 380 сўм;
  • 1 куб м табиий газ Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун – 1 300 сўм, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари учун – 1 150 сўм, иссиқлик электр станциялари учун – 1 000 сўм ҳамда қолган юридик шахслар учун – 1 100 сўм.
  • Суюлтирилган газ нархи эса аҳоли учун ўзгаришсиз, яъни — 1 120 сўм миқдорида белгиланиши назарда тутилган.
Шунингдек, корхоналарни узоқ муддатли режалаштиришга мослаштириш, операцион самарадорликни ва энерготежамкорликни ошириш мақсадида 2022 йил учун янги нархлар билан бирга 2023 йил 1 апрелдан кучга кирадиган янги нархлар ҳам мазкур қарор билан белгилаб берилган.
Бунда, 2023 йил 1 апрелдан қуйидаги нархлар жорий этилиши кўзда тутилган:
Электр энергияси бўйича:
  • Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун 850 сўм этиб белгилаш;
  • қолган юридик шахслар учун – 700 сўм этиб белгилаш.
Табиий газ бўйича:
  • иссиқлик электр станциялари учун – 1 200 сўм;
  • Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун – 1 350 сўм;
  • автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари учун – 1 350 сўм;
  • қолган юридик шахслар учун – 1 350 сўм этиб белгилаш.
2023 йил 1 апрелдан ўрнатиладиган ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари келгуси йилларда қайта кўриб чиқилишида инфляция даражасига индексация қилиб борилиши, 2026 йилдан бошлаб эса электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ҳамда нархлар эркин шаклланиши белгиланган.
Муҳокамага чиқарилган қарор лойиҳаси бўйича аҳоли томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, қарор лойиҳасида аҳоли учун жорий этилиши назарда тутилган "ижтимоий меъёр"нинг жорий қилиниши мутахассислар томонидан қайта кўриб чиқилмоқда ва мазкур қарор билан аҳоли учун нархлар ўзгаришсиз қолдирилган.
822views0replies
0

Комментарии