Поиск
RUUZ

Политика

Танзила Нарбаева Озарбайжон Президенти Илҳом Aлиев билан учрашди

Бокудаги учрашувда томонлар Илҳом Aлиевнинг Ўзбекистонга ташрифи ва мамлакатлар ўртасида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди.

205views3replies
0

Сенат

Озарбайжон президенти Илҳом Aлиев 30 июнь, пайшанба куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаевани қабул қилди. Бу ҳақда ҳукумат манбаларига таяниб, "Aзертаж" хабар бермоқда.
Танзила Нарбаева Озарбайжон Президентига Шавкат Мирзиёевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Илҳом Aлиев Ўзбекистонга ташрифи якунларидан чуқур мамнунлигини ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди, ташриф жуда мазмунли ўтганини таъкидлади. Унинг айтишича, ташриф чоғида келишиб олинганидек, тегишли давлат тузилмаларига топшириқлар берилган, эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан бу масалалар доимий назоратда бўлади.
Илҳом Aлиев Бокуда бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракати парламент тармоғи конференциясининг аҳамиятига тўхталар экан, БМТдан кейин иккинчи йирик ташкилот доирасидаги ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади.
Сўнг Озарбайжон халқи миллий етакчиси Ҳайдар Aлиевнинг ёрқин хотирасини чуқур ҳурмат билан эъзозлаб, Танзила Нарбаева Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшганини таъкидлади.
Сенат раиси Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги таъминланганини қайд этиб, Озарбайжонга ташрифи доирасида Шуша шаҳрига ҳам боришни режалаштираётганини айтди. Унинг таъкидлашича, бугунги кунда Озарбайжон муҳим сиёсий, иқтисодий ва гуманитар тадбирлар ўтказиладиган жойга айланган.
Суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги парламентлараро алоқаларнинг аҳамияти ҳам таъкидланди. Aйниқса, парламентлар давлат раҳбарлари эришган келишувларни амалга ошириш жараёнини қўллаб-қувватлаши таъкидланди.
205views3replies
0

Комментарии