Поиск
RUUZ

Общество

Қирғизистонда казино ўйинлари қонунийлаштирилди

Президент Садир Жапаров Қирғизистонда казино ўйинларини қонунийлаштириш тўғрисидаги қонунни имзолади.

178views0replies
0

sputnik.kg

Президент Садир Жапаров "Қирғизистонда қимор ўйинлари тўғрисида"ги ва "Қимор ўйинлари масалалари бўйича айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги қонунларни имзолади, дея хабар берди 24.kg.
Қонунларнинг мақсади сармояларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали давлат бюджетига қўшимча маблағларни жалб этишдан иборат.
Казино тўғрисидаги қонунда қимор фаолияти субъектлари Қирғизистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахслар, шу жумладан хорижий шахслар эканлиги белгилаб қўйилган.
Ваколатли давлат органи томонидан 10 йил муддатга бериладиган лицензия асосида фақат масъулияти чекланган жамият ёки ёпиқ акциядорлик жамияти шаклидаги юридик шахслар қимор фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Лицензия бериш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда пуллик асосда амалга оширилади.
Шу билан бирга, қимор ўйинлари муассасаси болалар боғчалари, мактаблар, университетлар, бошқа таълим муассасалари, тиббиёт ва диний муассасалар, маданият муассасалари, шунингдек турар-жой биноларида жойлашган бўлиши мумкин эмас.
Бундан ташқари, Қирғизистон Республикаси фуқаролари, 21 ёшга тўлмаган чет эл фуқаролари, муомалага лаёқатсиз чет эл фуқаролари қимор ўйинларининг мижозлари бўла олмаслиги қонунда белгилаб қўйилган.
"Қимор ўйинлари фаолияти тўғрисидаги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги қонун Жиноят кодексига, Солиқ кодексига, Бюджет кодексига, "Қирғизистон Республикасида лицензиялаш ва рухсат бериш тизими тўғрисида"ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади.
2022 йилда 1 та ўйин столи учун базавий ставка 750 минг сом, 2023 йилда 1 миллион сом, 2024 йилдан солиқ даври – бир календар ой учун 1 миллион 250 минг сомни ташкил этади.
178views0replies
0

Комментарии