• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 1 июля 2022

Дам олиш кунларида ҳарорат +45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Синоптиклар шанба ва якшанба кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

447
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 1 июль куни кундузи республика бўйича ҳаво ҳарорати +35...+38 даража атрофида бўлади.

Дам олиш кунлари иссиқ яна кўтарила бошлайди. Якшанба кунига келиб, ҳарорат +38...+41 даражагача кўтарилади.

Ушбу кунларда жанубий ҳудудларнинг энг чекка қисмида +43...+45 даражагача бўлган ҳарорат билан жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.

Бироқ, бу иссиқ узоқ вақт давом этмайди. Кейинги ҳафтанинг бошидан эса республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келади. Душанба кунидан ҳарорат аста-секин пасайишни бошлайди ва ҳафтанинг аксарият қисмида +30...+35 даража атрофида, баъзи жойларда +37...+38 даражагача бўлади.

Республика ҳудудининг катта қисмида бугун ва дам олиш кунлари асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, фақат Қорақалпоғистонда 3 июлда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. 3 июлда шимолда ва чўл ҳудудларда шамол 23-28 м/с гача кучайиши мумкин.

1-3 июлда Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

447
0