Поиск
RUUZ

Общество

Энди ер участкаси олиб қўйилганда эгасига ноқулайликлар учун яна 5 фоиз қўшимча тўлов тўланади

Бунда 5 фоиз кўчмас мулкнинг бозор қиймати бўйича ҳисобланади. Ер участкаси олиб қўйилиши муносабати билан компенсация қилинадиган мулклар рўйхати белгиланди.

364views0replies
0

UzNews.uz

"Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди .
Унга кўра, ер участкаси олиб қўйилганлиги муносабати билан эгасига ноқулайликлар учун кўчмас мулк қийматининг 5 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўланади.
Қонунга асосан, ер участкаси олиб қўйилиши муносабати билан қуйидагилар компенсация қилинади:
  • Олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулкнинг бозор қиймати;
  • Олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати (бундан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга бўлган ижара ҳуқуқи мустасно);
  • Олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўп йиллик дов-дарахтларнинг бозор қиймати;
  • Кўчиш, шу жумладан бошқа кўчмас мулкни вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар;
  • Ер участкасидан ва унда жойлашган кўчмас мулкдан фойдаланишдан олиниши мумкин бўлган бой берилган фойда (бунда ер участкаси ва унда жойлашган кўчмас мулк бўшатиб қўйилган пайтдан эътиборан аввалги фаолиятни тиклашгача бўлган, бироқ 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатдаги фойда ёки мавсумий ҳосилдан олиниши мумкин бўлган фойда ҳисобга олинади);
  • Ҳуқуқ эгасининг қонунчиликда ёки келишувда назарда тутилган бошқа харажатлари ва зарарлари.
Қонунчиликка мувофиқ, ҳуқуқ эгасига тегишли бўлган, олиб қўйилган ерда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар (яшаш учун мўлжалланмаган жойлар), ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҳамда бошқа бинолар ва иншоотлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг бозор қиймати ҳам тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
Шунингдек, турар жойга нисбатан ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган, ушбу турар жойга 15 йил (эгалик қилиш ҳуқуқини юзага келтирувчи муддат) мобайнида худди ўз мулкидек ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахсларга, ушбу кўчмас мулк объектлари учун солиқлар тўлаб келинганлиги тасдиқланган тақдирда, мазкур кўчмас мулк объектлари қийматининг ўрни қопланади.
364views0replies
0

Комментарии