Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистон ва Озарбайжон тадбиркор аёллари ўзаро 54 млн долларлик шартнома ва меморандумлар имзолашди

Икки мамлакатнинг тадбиркор аёллари ўртасида биринчи бор бизнес-форуми бўлиб ўтди.

56views0replies
0

Сенат

Ўзбекистон ва Озарбайжон тадбиркор аёллари ўртасида ўтказилган “B2B” форматида ўтказилган учрашувлар натижасида 54 млн доллардан ортиқ миқдорда 19 та шартнома ва меморандумлар имзоланди. Бу ҳақда Олий Мажлиси Сенати UzNews.uz’га маълум қилди.
29 июнь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламент делегациясининг Озарбайжонга ташриф доирасида икки мамлакат тадбиркор аёлларининг биринчи бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Форумда Ўзбекистон иқтисодиётининг деярли барча тармоқлари, хусусан, саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик каби соҳаларни қамраб олган Ўзбекистон тадбиркор аёллари делегацияси иштирок этди.
Тадбир сўнгида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича комиссия ҳузуридаги Тадбиркор аёллар клуби ҳамда Озарбайжонда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш уюшмаси ўртасида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
56views0replies
0

Комментарии