Insta-блогер "Асалхоней" жорий йилнинг 18 март куни ўз уйида қотиллик аломатлари билан топилгани ҳақида хабар берган эдик.
Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида "Асалхоней"ни ўлдирган қотил хоразмлик шахс эканлиги аниқланди. Бу ҳақда BuKun информацион кўрсатувида маълум қилинди.
Воқеа жойида ўтказилган тезкор суриштирув натижасида ҳамда суд тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра, фуқаро Хўжаеванинг мурдаси 1 кундан кўп 3 кундан кам бўлган вақт оралиғида ўлдирилганлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, асли хоразмлик бўлган 25 ёшли йигит ёз ойларида ижтимоий тармоқ орқали Асал Хўжаева билан танишиб, у билан учрашиш учун 300 АҚШ долларига келишади. Аммо йигитда ушбу маблағ йўқлиги сабаб жорий йилнинг йилнинг февраль ойи ўрталарида такроран "Асалхоней"га қўнғироқ қилиб, ўзининг моддий шароитини тушунтиради.
Асал Хўжаевани қотилининг сўзларига кўра, дастлаб унга қўнғироқ қилганида телефонини кўтармаган. Иккинчи маротаба қўнғироқ қилганида ўзи сен етмай турувдинг, пулинг бўлмаса нимага телефон қиляпсан деб, турли уятли сўзлар билан ота-онасини қўшиб ҳақорат қилган.
Ушбу ҳолатдан сўнг, Каримберган исмли йигит Instagram орқали Хўжаеванинг яшаш манзили ва ушбу хонадонда бўлган моддий бойликларни кузатиб, Хўжаевадан қасд олиш мақсадида уни ўлдириб, бойликларини қўлга киритиш ҳақида жиноий режа тузган.
"Пичоқ ўнг қўлимда эди. Эшик очилиши билан пичоқ билан унинг қорнига зарба бердим. У ерга йиқилиб бақираётган вақтда унинг бўйнидан бўғдим", — деди "Асалхоней"ни қотили.
Каримберган Асал Хўжаевани қасддан ўлдириб, 31 миллион сўмдан ортиқ моддий бойликларини қўлга киритгач, унинг хонадонини тарк этмасдан уяли алоқаси воситаси орқали унинг банк пластик картасидаги 1 миллион сўм миқдордаги пулларни ўзининг ҳисоб рақамига ўтказиб, тонгга қадар ушбу пулларни онлайн қимор ўйинларига сарфлаган ва эрталаб ушбу хонадонни тарк этган.
Прокуратура хулосасига кўра, жиноят ишлари бўйича Каримбердига нисбатан муқаддам эълон қилинган айблов ўзгартирилиб тўлдирилди. Унга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми тегишли бандлари, яъни жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш, шунингдек, 164-моддаси 3-қисми (босқинчилик) жиноятларини содир этганликда айбдор деб топилиб, жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилди.