Поиск
RUUZ

Общество

Uzbekistan Airways борткузатувчиси касбини эгаллашни хоҳлаганлар учун ўқитиш курслари очмоқда

Курсларни муваффақиятли тамомлаганлар авиакомпанияга ишга жойлашиш имкониятига эга бўлади.

777views1replies
0

Uzbekistan Airways

Uzbekistan Airways АЖ ўқув-машғулот маркази қошида ҳаво кемаси борткузатувчиси касбини эгаллашни хоҳлаганлар учун ўқитиш курслари очмоқда. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Ўқиш натижаларига кўра, ўқитиш дастурини яхши ўзлаштирган ва имтиҳонларни топширган номзодлар Uzbekistan Airways’га ишга кириш имкониятига эга бўлади. Ишга жойлашиш кафолатланмайди. Аммо, номзодларнинг ташқи кўриниши, соғлиги, тилларни билиш даражаси (ўзбек, рус, чет), интизоми, жамиятда ўзини тутиши ва курс дастурини ўзлаштиришига боғлиқ.
Ўқиш бошланиши 2022 йил июль ойига режалаштирилмоқда. Ўқиш муддати 35 иш кунни ташкил қилади. Ҳужжатларни қабул қилиш 2022 йил 15 июндан бошланади. Ҳужжат топшириш ва уларни кўриб чиқиш фақат электрон равишда амалга оширилади.
Ўқиш учун танловда иштирок этишни хоҳлаган номзодлар анкетани тўлдиришлари керак ва қуйида кўрсатилган ҳужжатларнинг сканланган нусхаларини тайёрлашлари ва ҳаммасини [email protected] электрон манзилига юборишлари керак.
Таъкидланишича, номзодларнинг авиакомпания ёки ўқув-машғулот маркази ходимлари билан алоқалари таъминланмаган. Ҳужжатлар фақат электрон манзил орқали қабул қилинади.
Номзод тақдим этиши зарур бўлган ҳужжатлар:
  • Ўзбекистон фуқаро паспорти;
  • Иш ёки ўқиш жойидан маълумотнома;
  • Олий ёки ўрта-махсус маълумот дипломи (чет эл дипломи бўлса, Ўзбекистонда нострификация қилинган бўлиши керак);
  • Ҳарбий гувоҳнома (фақат йигитлар учун);
  • Яшаш жойидан маълумотнома;
  • Aнкета.
777views1replies
0

Комментарии