Аввалроқ, Тошкентда содир бўлган оммавий жанжал видеога тушиб қолгани ҳақида хабар бергандик. Мазкур ҳолатда айбланувчилар ушланиб, уларга нисбатан ҳукми ўқилди.
2021 йилнинг 31 октябрь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Ж. А., М. Х., С. М., С. Х.лар бир гуруҳ бўлиб, ўткир тиғли ханжар (пичоқ) ва бошқа буюмлар билан қуролланиб, “СамПИ” савдо мажмуаси олдида 5 нафар эркакни ўлдириш мақсадида уларга ҳужум қилиб, ўлдириш ва жиддий тан жароҳати етказилишини намоён қилувчи фаол ҳаракатларни амалга оширганларида, бундан хавфсираган жабрланувчилар ҳодиса жойидан қочиб яширинган.
Маълум бўлишича, жабрланувчилардан бири Д.Ш. Юқори Чирчиқ туманидаги кўнгилочар масканнинг ҳаммом-саунасида иш бошқарувчи, судланувчилардан бири С. М. эса маъмур бўлиб ишлаган.
Маъмур ўзининг шериги Б. Т. билан иш бошқарувчининг рухсатисиз ҳаммом-саунада фоҳишахона ташкил қилган ва Д. Ш. нинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жиддий зиён етказган.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, С. М.га 3,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди. Б. Т. эса 3 йил 3 ойга қамалди.
Қолган судланувчиларга нисбатан “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ва озодликни чеклаш жазоси жазоси тайинланди.