Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёда интернет орқали "жиҳод"га чорловчи аудио ва видеолар тарқатган 14 нафар шахс 4-10 йилга қамалди

Уларнинг овозли хабарларида пул йиғиб, пуллар келажакда Абу Салоҳ, Содиқ Самарқандий кабилар чиқишига сарфлаши айтилган.

245views0replies
0

UzNews.uz

Ижтимоий тармоқларда айрим шахслар ўз профиллари орқали “Биродарларимиз эҳтиёткорлик чораларини кўришсин”, “Мужоҳидларнинг хатоликлари”, “Сурияда жиҳод қиляпмиз”, деб номланган жиҳодга даъват этувчи, мавжуд тузумни ўзгартириш йўлида курашишга чорловчи чақириқлар акс этган аудио ва видео материаллар тарқатилаётгани ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари аниқлади.
Маълум қилинишича, профиллар орқали “Биродарлар” (жиҳодда юрган муҳожирлар назарда тутилган)га ёрдам бериш, қурол-яроғ олишига кўмаклашишга даъват этилган.
Овозли хабарларда йиғилган пуллар келажакда Абу Салоҳ, Содиқ Самарқандий кабилар чиқиши учун хизмат қилиши ҳақидаги фикрлар баён этилган.
Дин ишлари бўйича қўмита хулосасига кўра, ушбу аудио ва видео материаллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳамда улар Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган материаллар сирасига киради.
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди ҳукмига кўра, 13 нафар фуқаро 4 йилу 8 ойдан 10 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этилди. Бир нафар аёл кишига 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
245views0replies
0

Комментарии