Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда туман “электросеть” ходими ноқонуний майнинг ферма ташкил қилгани аниқланди

У 60 донадан ортиқ майнинг ферма учун мўлжалланган қувват манбаи ишлатиб, “электросеть”га 1 миллиард сўмлик зарар келтирган.

136views0replies
0

zarnews.uz

Самарқандда ўтказилган тезкор тадбирда, Қўшработ тумани Қўрғон маҳалласи Истиқбол қишлоғида яшовчи, туман электр тармоқлари корхонаси электромонтёри бўлиб ишлаб келаётган 28 ёшли Ш.Х.га тегишли бўлган нотурар бинонинг юқори кучланишли электр тармоғига уланган тадбир иштирокчиларида шубҳа уйғотган.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида, мазкур нотурар бинода криптовалюта ишлаб чиқариш учун ноқонуний майнинг ферма ташкил қилингани аниқланган. Шунингдек, электр энергияси тармоғига ноқонуний равишда уланиб, ўрнатилган трансформатор пунктида катта юклама мавжудлиги ҳамда суткасига жуда кўп миқдорда электр энергияси талон-торож қилинаётгани маълум бўлган.
Нотурар бино кўздан кечирилганда майнинг ферма учун мўлжалланган жами 64 дона “Антминер Л3 С9” моделли қувват манбаи, 5 дона сервер қурилмалари ҳамда 1 дона Wi-Fi роутер мавжудлиги аниқланиб, ушбу қурилмалар холислар иштирокида расмийлаштирилган.
Ушбу фермада амалга оширилган ноқонуний хатти-ҳаракатлар оқибатида “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”га Ш.Х. томонидан етказилган зарар бирламчи ҳисоб-китобларга кўра, 1 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этади.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида ЖКнинг тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилмоқда.
136views0replies
0

Комментарии