Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда 1 июлдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар кучга киради?

Туризм соҳасидаги янги имтиёзлар, саноат зоналари иштирокчилари, Меҳрибонлик уйлари ва тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш, пенсия тайинлашни соддалаштириш – шу ва бошқа қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар 1 июлдан кучга киради.

364views0replies
0

Архив фото

Norma.uz хабарига кўра, Ўзбекистонда 1 июлдан қонунчиликда қуйидаги ўзгаришлар ва янгиликлар кўзда тутилган:
Туризм соҳасида қўшимча имтиёзларни жорий этиш
"Туризм маҳалласи", "Туризм қишлоғи" ёки "Туризм овули мақоми берилган фуқаролар йиғинлари ҳудудларида меҳмон уйлари, овқатланиш, кўнгилочар жойлар ташкил этган тадбиркорлар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади.
Шунингдек, ушбу ҳудудлардаги майдони 5 минг квадрат метрдан юқори бўлган савдо комплекслари (шу жумладан, улар эгаллаган ер участкалари) бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари 90 фоизга камайтирилади.
Меҳрибонлик уйларига моддий ёрдам кўрсатиш
Оилавий меҳрибонлик уйларига Давлат бйуджетидан маблағ ажратиш тартиби тасдиқланди, унга кўра:
  • Оилавий намунадаги меҳрибонлик уйларини сақлаш харажатлари ота-оналар номига очилган банк пластик карталарига ўтказилади;
  • Оилавий меҳрибонлик уйларидаги ойлик харажатларга коммунал тўловлар ҳам киради;
  • Оилавий меҳрибонлик уйлари томонидан истеъмол қилинадиган коммунал хизматлар жисмоний шахслар учун белгиланган нархларда тўланади;
  • Жисмоний ёки ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун махсус мактаблар ва мактаб-интернатларнинг, шунингдек ногиронлиги бўлган болалар учун касб-ҳунар мактабларининг техник ва ёрдамчи ходимларига базавий тариф ставкаларига 50 фоизли устама тўланади.
Давлат мулклари бўйича тузилган ижара шартномаларининг амал қилиш муддати тугаганда келгуси давр учун узайтирилмайди ва электрон савдоларга чиқарилади
Президент қарорига кўра, амал қилиш муддати тугаган, электрон савдолар орқали расмийлаштирилмаган ижара шартномаларининг муддати (Ўзбекистон президенти ёки Ҳукуматнинг тегишли қарорлари асосида ва кичик саноат зоналари ҳудудидаги давлат мулки бўйича тузилган ижара шартномалари бундан мустасно) келгуси давр учун узайтирилмайди ва ушбу шартномалар бўйича тадбиркорлик субъектларига ижарага берилган давлат мулклари, балансда сақловчиларнинг розилиги талаб қилинмасдан 2022 йил 1 июлдан бошлаб электрон савдоларга чиқарилади.
Саноат зоналарида иштирокчиларни рўйхатга олишни соддалаштириш
Инвестиция лойиҳаларини саноат зоналари ҳудудига жойлаштириш тўғрисидаги қарорлар махсус иқтисодий зоналар дирексиялари ва ягона дирексиялар томонидан 10 иш куни ичида қабул қилинади.
Махсус иқтисодий зоналар йер участкаларини ижарага бериш ким ошди савдосида бир иштирокчи қатнашган тақдирда ҳам савдолар ўтказилган ҳисобланади.
Саноат зоналарида ер участкалари, бино ва иншоотларни электрон онлайн-ауксион орқали ижарага беришда тўловларни 12 ой муддатда бошланғич баҳода бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.
Кредитларга тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кафолат беради
Жамғарма қуйидагиларни таъминлайди:
  • Фоиз ставкасининг асосий ставкадан юқори бўлган, лекин асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини, умумий қиймати кичик бизнес субъектларининг лойиҳалари учун тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар ва лизингларни қоплаш учун 5 млрд сўм уч йилгача муддатга компенсатсия тўлаш;
  • Кичик бизнес субъектларининг лойиҳаларига ажратиладиган умумий миқдори 2,5 миллиард сўмдан ошмайдиган кредитларнинг 50 фоизигача ёки маҳаллаларга ажратилган кичик бизнес субъектларига ажратилган кредитларнинг 75 фоизигача бўлган миқдорда тижорат банклари кредитлари бўйича кафиллик.
"Паррандасаноат" уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик ҳўжаликларига субсидия берилади
“Паррандасаноат" уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик ҳўжаликларига 2022 йил 1 июлдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар даврда паррандачилик ҳўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун давлат томонидан 12 минг сўмдан субсидия ажратилади.
Маҳаллий дори воситаларини сертификатлашни бекор қилиш
Маҳаллий ишлаб чиқариш ташкилотлари томонидан яхши ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) сертификатига эга бўлган дори воситаларини, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқариш ташкилотлари томонидан ISO: 13485 сертификатига эга бўлган тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни мажбурий сертификатлаш бекор қилинди.
Шунингдек, 2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январга қадар:
  • Касаначиларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи касаначиликдан олинадиган жами даромадни 50 фоизга, бироқ ҳисобот даври (бир ой)да кўпи билан бир миллион сўмгача камайтирган ҳолда ҳисобланади;
  • Касаначилар ижтимоий солиқ тўловини ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган тартибда амалга оширади;
Олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.
Давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан бир қатор ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади
Давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади. Бунда, пенсияга чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлган чоғида ишламайдиган фуқароларга ўзларининг меҳнат дафтарчаларидаги меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиш орқали "Ягона меҳнат миллий тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси (ЯММТ ИДАК)га киритиш хизмати жорий этилади.
Давлат пенсияларини тайинлаш ЯММТ ИДАКга киритилган электрон маълумотлар асосида амалга оширилади. Бунда, меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатлар Пенсия жамғармаси томонидан ЯММТ ИДАКдан фойдаланган ҳолда электрон маълумотлар алмашинуви асосида олинади.
Шунга кўра, давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилади.
Давлат музейларига ҳар куни соат 22:00 гача ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади
Президент қарорига асосан давлат музейларига ҳар куни соат 22:00 гача ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади, шунингдек, заруратга кўра, давлат музейлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тунги иш вақти муддатларини белгилаши мумкин бўлади.
Пулли хизматлар кўрсатишда иштирок этган музей ходимларига қўшимча тўловлар тўланади ва улар моддий рағбатлантирилади, қўшимча тўловлар тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби музейлар томонидан уларнинг юқори турувчи органи билан келишган ҳолда белгиланади.
Онлайн суғурта қилиш учун рухсат
Суғуртанинг барча турларини (синфларини) электрон шаклда амалга оширишга рухсат берилади. Суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта полислари Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатга олинади. У Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси билан биргаликда ўтказилади.
Биржада янги қоидаларни жорий этиш
Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоларида қимматли қоғозлар билан битимлар тузишда сотувчи (эмитентдан ташқари) фойда солиғи ва даромад солиғи ўрнига битим суммасининг 0,3 фоизи миқдорида йиғим тўлайди.
Аксиядорларнинг умумий йиғилиши жамият актсияларини фонд биржасининг биржа котировкалари варақасидан чиқариб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилганда ушбу жамиятнинг овоз берувчи аксиялари эгалари бўлган аксиядорларга ўз аксияларини жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи берилади.
Тиббиёт ходимларини рағбатлантириш
Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир, Чимбой, Қораузяк, Бозатау, Шуманай, Қўнғирот туманларига вилоятлар, Тошкент шаҳри ва хорижий давлатлардан ишга ўтган шифокорларга дастлабки уч йил давомида иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қўшимча ойлик тўланади. Мўйноқ туманига ишга ўтган шифокорларга эса расмий маошининг 200 фоизи.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш
“Хавфсиз йўл” индекси республиканинг ҳар бир тумани (шаҳари) контекстида жорий этилади. Индекс натижаларига кўра йўл ҳаракати бошқаруви ҳолатидан келиб чиқиб, туманлар (шаҳарлар) “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга бўлинади.
Автомобиль ойнасини қорайтиришнинг янги тартиби
Йўловчи автотранспорт воситаларининг орқа ён ойналарига қорайтириш ўрнатишга рухсат олиш тартиби бекор қилинди.
Жисмоний ва йуридик шахсларнинг йўловчи автотранспорт воситаларининг олд ён ойналарини қорайтириш учун рухсатнома бериш учун йиғим миқдори 8 БҲМ (2,4 миллион сўм)ни ташкил этади.
364views0replies
0

Комментарии