Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда "Ҳизб ут-Таҳрир" диний-экстремистик ташкилоти аъзолари қўлга олинди

Улар Ўзбекистонда Конституцион тузумни ағдариб ташлаб, Халифалик давлатини тиклашга тарғиб қилиб келишган жиноий гуруҳ ташкилотчилари бўлган.

328views0replies
0

шимоли-ғарбий ҳарбий округи

Жиноий шерикларига "Ҳизб ут-Таҳрир"нинг "Ислом низоми" номли китоби ва "Ал-Ваъй" журналидан фойдаланган ҳолда бошқаларга дарс ўтиб, Ўзбекистонда Конституцион тузумни ағдариб ташлаб, Халифалик давлатини тиклашга тарғиб қилиб келишган жиноий гуруҳ ташкилотчилари бўлган, Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи "Ҳизб ут-Таҳрир" диний-экстремистик ташкилоти аъзоси бўлган Г.С. ва Р.А. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирда қўлга олинди.
Шунингдек, Г.С. ва Р.А. ота-оналари, яқинлари ва кўплаб танишларини ўз сафларига аъзо бўлишга даъват қилиб, интернет орқали экстремистик мазмундаги аудио ва видео материалларни тарқатишган.
Айни пайтда Польшада яшириниб келаётган "Ҳизб ут-Таҳрир" диний-экстремистик ташкилотнинг ғоявий етакчиларидан бири бўлган, 1980 йилда туғилган, Қирғизистон фуқароси, содир этган жиноятлари учун халқаро қидирувда бўлган "Маҳмуд Абдулмўмин" тахаллусли Холдаров Махмуджон Абдумаликович томонидан бошқарилган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
328views0replies
0

Комментарии