Ислом ҳамкорлик ташкилотининг XI сессияси доирасида илк бор Ўзбекистон шаҳарларидан бири – Хива 2024 йил “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” дея эълон қилинди. Бу ҳақда Туризм ва маъданий мерос агентлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу номинацияга 5 та шаҳарлар номзоди қўйилганди:
- Абу-Даби (БАА);
- Шанлиурфа (Туркия);
- Лагос (Нигерия);
- Душанбе (Тожикистон);
- Хива (Ўзбекистон).
Овоз бериш натижасига кўра, Хива ютиб чиқди.
Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ғалабанинг асосий омиллари сифатида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёйев томонидан туризм соҳасида юритилаётган очиқлик сиёсати, виза режимининг соддалаштирилиши, маданий меросни сақлаш, тарихий шаҳарларни ободонлаштириш каби кўплаб ислоҳотларни эътироф этди.