Наманган шаҳрида спорт анжомларини қиммат нархларда харид қилинганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Вилоят Халқ таълими бошқармаси моддий жавобгар шахслари ва бошқалар “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларига зид равишда 13 турдаги спорт анжомларини ҳақиқий баҳосидан 537,1 млн сўмга қиммат нархларда харид қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.