Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг 12 та тарихий дарвозасининг дастлабки эскизларини намойиш этди

Лойиҳалар дарвозаларнинг жойлашиши ва уларнинг атрофдаги шаҳар ландшафти билан уйғунлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

412views0replies
0

Жорий йилнинг 24 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Давруков раислигида Тошкент шаҳрининг 12 та тарихий дарвозаларини қайта тиклаш бўйича ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда экспертлар архитектура фанлари доктори, Ўзбекистон Фанлар академияси етакчи илмий ходими Абдуманноп Зияев, Ўзбекистон давлат тарих музейининг директори профессор Жаннат Исмоилова ва Рақамли ривожланиш департаменти директори ўринбосари, HisTashkent лойиҳасининг илмий раҳбари Камолиддин Файзуллаев ва бошқалар иштирок этди.
Учрашувнинг биринчи қисмида концептуал масалалар муҳокама қилинди.
— Туристик диққатга сазовор жойлар ва объектларнинг тарихий жиҳатдан ҳаққонийлигини қандай бирлаштириш мумкин? Бунда тарихий мувофиқликка интилиш керакми? Қадимги дарвозага шартли равишда ўхшаш замонавий иншоотни қуриш мумкинми?
— Дарвозалар ўрнида қурилмалар мавжуд. Тарихий жойлашувга қатъий риоя қилиш керакми ёки дарвозани бўш жойга кўчириш жоизми?
— Қандай қилиб қурилган дарвозаларни атрофдаги бинолар, йўллар, боғлар, каналлар билан оптимал тарзда бирлаштириш керак?
— Дарвоза битта бино ёки ўз ичига музейлар, қўриқчилар ҳайкаллари, ёдгорликлар дўконлари, ҳунармандлар расталари ва бошқа тегишли инфратузилмага эга сайёҳлик мажмуаси бўладими?
Тадбирнинг иккинчи қисмида Ягона буюртмачи хизмати Инжиниринг компанияси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар кўриб чиқилди. Компания таклифларини келгуси иш учун замин сифатида қабул қилишга қарор қилинди.
Ҳар бир масала юзасидан таклифлар билдирилди, фикр-мулоҳазалар тўпланди. Ишчи гуруҳ оптимал ечим ишлаб чиқиш учун йиғилишларни давом эттиради, унинг натижалари ҳақида яна хабар берилади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Тошкентнинг 12 та қадимий дарвозаларини қайта тиклаш ишлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
412views0replies
0

Комментарии