Самарқанд вилояти прокуратурасининг хабарига кўра, 2022 йил 24 июнь куни Самарқанд шаҳри “Боғбонлар” маҳалласи Янгравот кўчасида яшовчи 1993 йилда туғилган Н.М. “уксус кислотасидан ўткир заҳарланиш” ташхиси билан РШТТЁМ Самарқанд филиали хирургия бўлимига ётқизилган.
2022 йил 27 июнь куни Н.М.га кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан жонлантириш бўлимида вафот этган. Ҳодиса жойига тезкор-тергов гуруҳи чиқиб, кўздан кечирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Марҳума Н.М.нинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий текширувга юборилган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари устидан Бош прокуратура томонидан назоратга ўрнатилган.