Поиск
RUUZ

Реклама

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига 2022-2023 ўқув йили учун қабул давом этмоқда

Ушбу ўқув йили учун «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан 100 та грант ажратилиши режалаштирилган.

87views0replies
0

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига 2022-2023 ўқув йили учун қабул давом этмоқда.
Университетда ўқишнинг қуйидаги афзалликлари мавжуд:
- 120 дан ортиқ давлатларда тан олинадиган дипломга эга бўлиш;
- Кириш имтиҳонларида юқори натижаларни кўрсатган абитуриентларга ўрнатилган имтиёз асосида, 2-босқичдан ўқиш имконияти;
- Барча фанлар италиялик ва хорижда таълим олган маҳаллий профессор-ўқитувчилар томонидан инглиз тилида ўтилиши;
- Европа давлатлари ва АҚШда талабалар алмашинуви дастури орқали  билимларни ошириш;
- Республиканинг бошқа вилоятларидан бўлган талабалар ётоқхона билан таъминланиши ва бошқа кўплаб афзалликлар.
Бундан ташқари, 2022-2023 ўқув йили учун «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан 100 та грант ажратилиши режалаштирилган.
Ҳужжатларни топшириш университет биносида амалга оширилади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Кичик ҳалқа йўли, 17
Реклама ҳуқуқлари асосида
87views0replies
0

Комментарии