• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 27 июня 2022

Ўзбекистон таэквондо терма жамоаси тарихда илк бор Осиё чемпионатида 4 та олтин медални қўлга киритди

Эркаклар жамоаси Жанубий Корея спортчиларини ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

170
0
taekwondo.uz

Кореяда таэквондо WT бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Бугун -80 кг вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик таэквондочи Шуҳрат Салаев қитъа чемпионлигини қўлга киритди, дея хабар берди МОҚ Ахборот хизмати.

Ўзбекистонлик таэквондочи финалда Токио-2020 кумуш медаль соҳиби иорданиялик Солиҳ Эл Шарабати билан тўқнаш келди. Биринчи раундда Салаевнинг, иккинчи бўлимда рақибнинг ғалабаси қайд этилди. Ҳал қилувчи сўнгги раундда Салаев 0:5 ҳисобида ортда бораётганига қарамасдан 8:7 ҳисобида рақибини мағлубиятга учратди. Салаев сўнгги 2 сонияда 2 очколик зарба билан ғалабани "илиб" кетди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур қитъа биринчилигини 4 та олтин (Никита Рафалович, Жасур Жайсунов, Улуғбек Рашитов ва Шуҳрат Салаев), 1 та кумуш (Чарос Қаюмова) ва 2 та бронза (Светлана Осипова, Феруза Садиқова) медаллари билан якунлади.

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 4 та олтин медаль билан мусобақа мезбонларини ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Шу пайтгача Ўзбекистон терма жамоаси қитъа биринчиликларида 4 та олтин медаль қўлга киритмаган эди.

170
0