• 12 179 сум
    49.84
  • 14 053 сум
    84.2
  • 147 сум
    -1.45
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 179 сум
    49.84
  • 14 053 сум
    84.2
  • 147 сум
    -1.45
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 27 июня 2022

Ўзбекистонда ҳафта ичи +45 даражагача бўлган ҳарорат сақланиб туради

Синоптиклар ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

478
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, ушбу ҳафтада иқлимий қийматлардан 5-7 даражага йуқори бўлган ҳаво ҳарорати билан аномал иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечалари +23...+26 даража, кундуз кунлари +39...+42 даража, республика жанубида ва чўл ҳудудларида +43...+45 даража бўлади. Фақат жума куни иссиқ бироз пасаяди. Республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат +37...+40 даража атрофида бўлади. Жанубий ҳудудларда +43...+45 даража атрофида бўлган жуда юқори ҳарорат сақланиб туради.

Республиканинг айрим ҳудудларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.

Шунингдек, бугун, 27 июнь куни айрим тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

478
0