Аввалроқ, 25-29 июнь кунлари мамлакатда ҳаво ҳароратининг кескин ошиши кузатилиши ҳақида хабар бергандик. Шу муносабат билан “O‘zbekiston temir yo‘llari” поездлар тезлигини пасайтиришга қарор қилди ва натижада улар белгиланган манзилга кеч етиб боради. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун 27 июнь куни қуйидаги қатновларга поезд манзилига ҳаракат жадвалидан кечикиб бориши мумкин:
- Тошкент - Бухоро йўналишида ҳаракатланадиган 10- сонли Шарқ поезди;
- Тошкент – Самарқанд йўналишида ҳаракатини амалга ошираётган 768Ф-сонли;
- Бухоро - Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 765 ҳамда 769 сонли Afrosiyob замонавий поездлари;
- Хива-Андижон йўналишида ҳаракатланадиган 656 сонли, Хива –Бухоро йўналишида ҳаракатланадиган 50-сонли ҳамда Тошкент- Қўнғироқ йўналишида ҳаракатланадиган 54-сонли йўловчи поездлари.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти бундай ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди. Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин", - дейилади хабарда.