• 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 июня 2022

Uzbekistan Airports Тошкент аэропортида нима учун юк аравачалари тақчиллиги кузатилганини тушунтирди

Қайд этилишича, муаммо ҳал этилмагунча, аэропорт ходимлари аёллар ва ёши катта йўловчиларга оғир юкларни ташишда ёрдам беришади.

597
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент халқаро аэропортида юк аравачалари йўқлиги, одамлар юкларни ўзлари ташиётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Uzbekistan Airports ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, бу вазият аэропортни багаж аравачалари билан таъминлаб келган Abadiya Trade компанияси томонидан шартноманинг бир томонлама бекор қилиниши муносабати билан юзага келган.

Aйни пайтда Uzbekistan Airports Handling компанияси Тошкент халқаро аэропорти учун янги юк аравалар харид қилиш орқали муаммони ҳал қилиш чораларини кўрмоқда. Яқин кунларда аэропортга 1000 та янги юк аравалари етказиб берилиши кутилмоқда. Унга қадар аэропорт ходимлари йўловчиларга, айниқса аёллар ва ёши катта йўловчиларга оғир юкларни ташишда ёрдам беришади.

Uzbekistan Airports бошқарув компанияси юзага келган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўради.

597
0