Поиск
RUUZ

Спорт

Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксда WBA ва IBF камарларини ҳимоя қилди

АҚШнинг Техас штатида ўтказилган бокс оқшомида Муроджон Аҳмадалиев америкалик боксчи Ронни Риосни техник нокаутга учратди.

102views0replies
0

Мир бокса

Ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев АҚШнинг Техас штатида профессионал боксдаги ўзининг 11-жангини ўтказди.
12 раундга мўлжалланган ушбу жангда Аҳмадалиев америкалик боксчи Ронни Риосга қарши рингга кўтарилди. Қизиқарли кечган баҳснинг 12-раундида Муроджон Аҳмадалиев рақибини техник нокаутга учратиб, ўзининг навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Аҳмадалиев ушбу ғалабаси билан иккинчи енгил вазн тоифасида ўзига тегишли бўлган WBA ва IBF камарларини муносиб ҳимоя қилди.
Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксда 11 жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Ушбу жангларнинг 8 тасида рақибларини нокаутга учратган.
102views0replies
0

Комментарии