Жорий йилнинг 24 июнь куни Ўзбекистонда бир сутка давомида 120 нафарга яқин кишида COVID-19 инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда ССВ Ахборот хизмати хабар берди.
Айни дамда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240206 (+119) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари Андижон (3), Бухоро (4), Жиззах (3), Қашқадарё (9), Навоий (6), Наманган (4), Самарқанд (3), Сирдарё (1), Сурхондарё (9), Фарғона (6), Хоразм (2), Тошкент вилояти (12) ва Тошкент шаҳрида (54) киши беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида Тошкент вилоятида 3 нафар, Тошкент шаҳрида 16 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар сони жами 237857 (+19) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.