Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда ЙТҲда 2 нафар ИИО ходими ҳамда 1 нафар йўловчивафот этди

ИИБ ходими бошқарувида бўлган Neixa-2 19 ёшар йигит бошқарувидаги Malibu билан тўқнашган.

803views0replies
0

ИИВ

ИИВ Матбот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 23 июнь куни соат 00:30 ларда Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани “Чароғбон” маҳалласи ҳудудидаги йўлда Тойлоқ тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори лейтенант М.Хурсандов бошқарувида бўлган Neixa-2 йўлнинг Ургут йўналиши томон қайрилаётган вақтида, қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган Тойлоқ туманида яшовчи 2003 й.т А.П.нинг бошқарувида бўлган Malibu билан тўқнашган.
Натижада, Neixa-2’да бўлган М.Хурсандов, йўловчилари Тойлоқ тумани ИИБ ҲПБ катта профилактика инспектори майор Р.Раззоқов ҳамда Тойлоқ туманида яшовчи, 1957 й.т. Ш.М.лар олган оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Neixa-2’нинг қолган йўловчилари Тойлоқ туманида яшовчилар 1992 й.т. А.И. ва 1994 й.т. Н.М. ҳамда Malibu ҳайдовчиси А.П., йўловчилари Тойлоқ туманида яшовчилар 2005 й.т. А.М. ва 2004 й.т. А.Р.лар тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан 2022 йил 23 июнь куни Тойлоқ тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
803views0replies
0

Комментарии