• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
16 марта 2021

Тошкентда такси ва қурилиш соҳасида COVID-19 бўйича назорат кучайтирилади

Коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг йиғилиши ўтказилди. 

962
0
ИИВ

Йиғилишда Тошкент шаҳрида бир қатор назорат чоралари кўрилиши белгиланди.

Хусусан, пойтахтдаги барча қурилиш обеъктларида, ўша ернинг ўзида вақтинча яшаб ишлаётган қурувчи ва ишчиларни санитария-эпидемиология тартибларига қатъий риоя этиши юзасидан назорат кучайтилади. 

Шунингдек, транспорт хизмати сифатини ошириш, ҳайдовчи ва йўловчилар соғлиғини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида йўналишсиз таксилар уч тилдаги (ўзбек, рус, инглиз тилларидаги) “хавфсиз такси” махсус белгиси билан бепул таъминлаш амалиёти жорий қилинади.

Бунда йўналишсиз таксилар қуйидаги қоидаларга риоя қилиши шарт бўлади: 

—  ҳайдовчининг ниқобда бўлиши;

—  кийиниш маданиятига риоя қилиши;

—  автомобилда антисептик воситаларнинг мавжудлиги;

—  автотранспорт салонининг тозалиги ва дезинфекциядан ўтганлиги.

962
0